ЁММни ҳисобдан чиқариш ҳисобини қандай юритиш керак

17.04.2024
author avatar

Асал ХАШИМОВА

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ЁММни сарфлаш меъёрларини қандай аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш ҳажмини тасдиқлаш мумкин;
– бухгалтерия ҳисобида ЁММни қандай ҳисобдан чиқариш мумкин;
– фойда солиғини ҳисоблашда ЁММ учун қандай харажатлар чегириб ташланмайди;
– табиий камайиш туфайли ЁММни қандай ҳисобдан чиқариш керак.

 

ЁММни сарфлаш меъёрларини қандай аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш ҳажмини тасдиқлаш мумкин 

ЁММ корхона чиқими сифатида меъёрлар бўйича ҳисобдан чиқарилади. Автомобиль ҳаракатланувчи таркиб учун ёқилғи-мойлаш материаллари сарфи меъёрлари Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланган (28.07.2003 й. 05-20-сон қарор).

Buxgalter.uz тавсия қилади

Агар автомобилингиз маркаси учун тасдиқланган ёқилғи сарфлаш меъёрлари бўлмаса, уларни ишлаб чиқарувчи – завод томонидан берилган автомобилнинг техник тавсифларидан – автомобилнинг техник ҳужжатларидан ёки ишлаб чиқарувчи – заводнинг расмий сайтидан топиш мумкин.

Сарфланган ЁММ ҳажми ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак. Йўл варақаси автомобиль йўл босган километрлар учун ёқилғи сарфини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб ҳисобланади. Унинг шакллари ва тўлдириш тартиби махсус Йўриқнома билан тасдиқланган. Юк жўнатувчилар ёки юк қабул қилувчилар билан тузилган шартномалар асосида юк автомашиналарида юк ташувчи юридик шахслар ушбу Йўриқномага амал қилиши шарт ҳисобланади. Йўл варақаси бўлмаган автомобилларни йўналишга чиқариш тақиқланади. Бунда юк ташиш алоҳида фаолият тури ҳисобланмайдиган корхоналар ўзларининг юк ёки йўловчи ташувчи автотранспорт воситаларидан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланганда ҳам йўл варақалари расмийлаштириши шарт.

Buxgalter.uz тавсия қилади

Агар юк ташиш корхонангиз учун алоҳида фаолият тури ҳисобланмаса, аммо бунда балансингизда юк ёки йўловчи ташувчи автотранспорт воситалари мавжуд бўлса, ўзингиз учун йўл варақаси шаклини ишлаб чиқинг. Асос сифатида юк автомобили учун унинг қонуний тасдиқланган шаклини олинг.

Юк автомобили учун йўл варақаси қандай расмийлаштирилишини, тавсияда ўқинг.

Эътибор беринг
1 апрелдан юк ва йўловчиларни ташишларни ҳисобга олиш учун рақамли ҳужжат айланишининг тажриба-синов лойиҳаси ишга туширилди . Лойиҳада юк ва йўловчиларни ташиш фаолияти билан,...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro