ҚҚСни қачон ҳисобга олиш мумкин

04.01.2024
author avatar

Ирина ПОДОЛЬСКАЯ

солиқ маслаҳатчиси
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ҚҚСни ҳисобга олишнинг шартлари;
– товарлар импортида ҚҚСни ҳисобга олиш:
имтиёзлар мавжуд бўлганда «импорт» ҚҚС ҳисобини юритиш;
– экспортда ҚҚСни ҳисобга олиш:
воситачи орқали экспортда ҚҚСни ҳисобга олиш.

 

Товарлар ва хизматларни реализация қилганингизда ҳисобланган ҚҚСни ҳисобга олинадиган солиқ суммасига камайтиришга ҳақлисиз. Бироқ, бунинг учун маълум шартлар бажарилиши лозим .

Одатда, товар ва хизматлар етказиб берувчиси томонидан тақдим этилган ҚҚС суммаси ҳисобга олинади. Бироқ, айрим ҳолларда ўзингиз ҳисоблаб, бюджетга тўлаган ҚҚС суммаси ҳисобга олинади.

Қуйидаги ҳолларда харидорнинг ўзи ҚҚСни бюджетга тўлаши, кейин эса уни ҳисобга олиши лозим:

  • товарлар импортида ;
  • Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтмаган чет эллик шахслардан товар ва хизматлар олинганда. Бунда товар ва хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳисобланади ;
  • давлат мулки харид қилинганда .

Қандай шартларда ҚҚСни ҳисобга олиб бориш мумкин 

Умумий қоидага мувофиқ, ҳақиқатда олинган товар ва хизматлар бўйича «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олишингиз мумкин. Бунинг учун бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бажарилиши керак :

1) олинган товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш чоғида товарлардан (хизматлардан) фойдаланилганда реализация қилиш бўйича айланмага солиқ солинса, шу жумладан ноль ставка бўйича солиқ солиниши лозим бўлса;

Эътибор беринг
Реализация қилиш жойи Ўзбекистон деб тан олинмаган хизматларни кўрсатишда ушбу товарлар ва хизматлар айланмасида фойдаланилган «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эгасиз, ҳисобга олиш мақсадида ушбу айланма солиқ солинадиган айланмага тенглаштирилади .

2) «кирувчи» ҚҚС етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактурасида ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатда ажратиб кўрсатилган бўлса;

3) етказиб берувчингиз ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган бўлса ва амал қилувчи ҚҚС гувоҳномасига эга бўлса;

4) сиз амалдаги ҚҚС гувоҳномасига эга бўлсангиз.

1-шарт: хариддан ҚҚС солинадиган айланма билан боғлиқ фаолиятда...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг